UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14

Виталий Левченко: "Легионерлар таркибимиздаги футболчилардан кучлироқ бўлиши ва асосий таркиб учун курашиши керак" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Легионерлар таркибимиздаги футболчилардан кучлироқ бўлиши ва асосий таркиб учун курашиши керак"

"Нефтчи" ҳамда "Металлург" ўртасидаги Суперлиганинг 14-тур ўйинидан (1:0) мезбон жамоа устози Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Виталий Левченко: "Рақиб катта куч билан ҳимояланди. Биричи бўлимда гол урганимизда баҳс осонроқ ўтган бўларди. Яхши вазиятлар бўлганди. Шунга қарамай иккинчи таймда гол урдик ва рақибни катта куч билан олдинга ўтишга мажбур қилдик. Йигитларга раҳмат айтаман.

- Бугун Никабидзенинг ўйини қовушмади, унда мослашиш жараёни кетяптими?

- Ҳозир бу об-ҳавода футбол ўйнаш жуда қийин. Шу ерда туғилиб, катта бўлганлар ҳам қийналишяпти. 5 августда ҳаво ҳарорати бироз пасаяди дейишди, Никабидзега бироз вақт керак.

- Жамоанинг икки янги легионери кейинги турда майдонга тушадими?

- Бунга вақт керак. Уларнинг тайёргарлиги, жисмоний ҳолати, иш учун рухсатнома олиш... Буларнинг бари устида ишлаяпмиз. Воқеаларни тезлаштирмоқчи эмасмиз. Легионерларни олдимизга қўйилган вазифаларни бажариш учун олганмиз. Улар таркибимиздаги футболчилардан кучлироқ бўлиши ва асосий таркиб учун курашиши керак. Қоида ҳамма учун тенг.

- Билол Тошмирзаевнинг бугунги ўйиндаги ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?

- У қўлидан келганича ҳаракат қилди. Қаердадир ўхшади, баъзи жойларда йўқ. У "Турон"дан келди, ҳамма ерда талаб ҳар хил. Унга ўз талабларимизни айтдик. Агар у ўз позициясидагилар орасида энг яхши бўлса, асосий таркиб футболчисига айланади.

- "Нефтчи"нинг ҳар ўйинига кўп мухлис келмоқда. Уларга нима деган бўлардингиз?

- Биринчи навбатда, улар ҳар баҳсда стадионимизни тўлдиришларини истардим, иккинчиси, доимо уларнинг кайфияти шундай бўлишини хоҳлайман, бу футболчиларга куч беради. Биз эса уларга ғалаба билан жавоб қайтаришга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика