UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  0 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  67 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  0 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  4 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   19 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1

Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти” Янгиликлар

Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”

“Андижон”га янги таклиф қилинган ва шартнома имзолаган футболчилардан яна бири - Раҳимжон Давронов бўлиб, тажрибали посбон “Бургутлар” билан бирга жорий йилги мавсум учун тайёргарликка киришди.

Ўз навбатида клуб матбуот хизмати Давроновдан "Бургутлар" аъзоси сифатидаги илк интервюсини олди. 

- “Андижон” билан шартнома имзоладингиз ва дастлабки таассуротлар қандай?

- Таассуротлар аъло даражада. “Андижон” жамоасига ўтганимдан хурсандман. Авваламбор, менга ёққан томони мухлисларидир. Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти. Тезроқ чемпионат бошланишини хоҳлаяпман. 

- Дарвозабон учун асосий нарса нима, деб ўйлайсиз?

- Психология. Ўйин пайтида қанақа натижа бўлишидан қатъий назар дарвозабон биринчи навбатда ўзини йўқотиб қўймаслиги керак. Гол ўтказса ҳам ҳеч қачон “синиб” қолмаслиги лозим. Агар голдан кейин “синиб” қолса яна голлар ўтказаверади. Шунинг учун ўзига ишонч жуда муҳим. Ана шунда жамоадошлари балки иккита гол уриб кетиши мумкин. Шу боис дарвозабон учун энг кераклиги психология.

- “Андижон”дан таклиф бўлишини кутганмидингиз?

- Тўғрисини айтсам, 2-3 та вариантларим бор эди. Энг аввало, “Локомотив” мени олиб қолишни хоҳлади. “Андижон”дан таклиф тушгач, биринчи ўйлаганим мухлислар ва атмосфера бўлди. У ердаги ажойиб муҳитда ўйнашни хоҳладим. Самвел Вячеславович қўнғироқ қилди. Раҳбарият билан гаплашиб олдик. Ҳар доим Самвел Бабаян бошқарган жамоада катта мақсад бўлади. Шунинг учун ҳам ушбу вариантни танладим.  

- Янги мавсумдаги интрига жуда кучли бўлади. “Андижон” ҳам таркибини сезиларли даражада кучайтиряпти. Хўш, бу йилги чемпионатдан нима кутяпсиз?

- Ҳар бир инсон олдига катта мақсад қўяди. Таркибдан келиб чиқиб қаралса, албатта вазифа юқори. Раҳбарият ҳам олдимизга керакли мақсадларни қўйишган. Ўйлайманки, бундай таркиб ва шароит билан бемалол вазифани бажарса бўлади. 

- Мухлисларнинг жамоадан умиди катта. Улар учун нима дея оласиз?

- Ишқибозларга гап бўлиши мумкин эмас. Олдин бу ерда ўйнамаган бўлсам ҳам ижтимоий тармоқларда кўриб турамизки, бундай қўллаб-қувватловдан кейин уларни ҳам, ўзимизни ҳам орзуйимизни амалга ошира оламиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
06 янв 12:52:34
Akbar Umarov
Menimcha Futbolchilarni saviyasidan kelib chiqib real fikr aytsam Andijon bunday tarkib bilan bemalol uzagi 3-5 orinlar uchun kurashsa boladi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика