Вирцни қўлдан чиқарган "Бавария" "Арсенал" футболчисига юзланди
23 июн 17:24
Янгиликлар
Вирцни қўлдан чиқарган "Бавария" "Арсенал" футболчисига юзланди
"Бавария" "Арсенал" вингери Габриэл Мартинелли билан шартнома имзоламоқчи.
Манба берган хабарга кўра, 24 ёшли бразилиялик Флориан Вирцга имкониятни бой берган "Бавария" учун вариантлардан бири. Шу билан бирга, "Арсенал" Мартинеллининг маошини камайтирмоқчи. "The Athletic" хабарига кўра, лондонликлар 58 млн евродан ортиқ маблағ эвазига футболчи билан хайрлашишга тайёр.

Мартинелли 2024/25 йилги мавсум "Арсенал" таркибида 51 ўйинда 10 та гол урган ва 6 та голга пас узатган эди. Унинг шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Transfermarkt футболчининг трансфер қийматини 55 млн еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар