

"Реал Мадрид" Ла Лиганинг 2-турида "Реал Овьедо"ни (3:0) мағлуб этди. Мадрид клубининг бразилиялик вингери 63-дақиқада майдонга тушди ва кейин гол уриб, голли узатма берди.
Винисиус бу ўйинни асосий таркибда бошламаслигини кутмаган эди, деб хабар беради The Athletic ўйинчи атрофидаги манбаларга таянган ҳолда. Жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо ўйин олдидан футболчи билан бу ҳақда гаплашмаган.



