

"The Athletic" нашрининг хабар беришича, Арбелоа ва жамоанинг испаниялик аъзолари ўртасида кескинлик юзага келган.
Хабар қилинишича, Арбелоа ҳатто жамоа сардори Дани Карвахаль билан ҳам келишмовчиликка учраган.
Аввалроқ матбуотда Альваро Арбелоа ярим ҳимоячи Дани Себальосни можаро туфайли "Реал" қайдномасидан чиқариб ташлагани ҳақида хабар берилганди.
"Реал" ўтган ҳафта сафарда "Бетис" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Шундан сўнг пешқадам "Барселона" билан орадаги фарқ 11 очкога етди.
"Реал"нинг кейинги ўйини 3 май куни "Эспаньол"га қарши бўлиб ўтади.



