"Реал" янги мураббий борасида 4 та номзоддан бирини танлайди: Моуриньюнинг "нархи" маълум

Aslanov Jasurbek
28 апр 2026, 23:49
Мадриднинг "Реал" клубида бош мураббийлик учун кураш ҳал қилувчи паллага кирди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, клуб президенти Флорентино Перес ҳозирда 4 та номзоддан иборат якуний рўйхатни кўриб чиқмоқда.

Ушбу рўйхатдаги асосий даъвогарлардан бири — айни дамда "Бенфика"ни бошқараётган Жозе Моуриньюдир. Португалиялик мутахассиснинг ўзи собиқ жамоасига қайтишга катта қизиқиш билдирмоқда. Якуний қарорни Флорентино Переснинг шахсан ўзи қабул қилиши кутилмоқда.

"Бенфика" эса Моуриньюни қўйиб юбормоқчи эмас. Бироқ мураббийнинг шартномасида товон пули ҳақидаги банд мавжуд бўлиб, унга кўра "Реал" май ойи охирига қадар 6 миллион евро (солиқлар тўлангунга қадар) тўласа, Жозени эркин Мадридга олиб кетиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "қироллик клуби" шорт-листидан Моуриньюдан ташқари яна учта топ-мураббий жой олган. Перес жамоани инқироздан олиб чиқиб, юлдузларни бирлаштира оладиган шахсни танлашни мақсад қилган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fabrizio Romano