Вейналдум: "Бугун бизнинг кунимиз эмасди"
27 июн 2021 23:43
Янгиликлар
Вейналдум: "Бугун бизнинг кунимиз эмасди"
Нидерландия сардори Жоржиньо Вейналдум жамоаси Евро-2020 1/8 финалида Чехияга ютқазганидан (0:2) сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Иккинчи бўлим бошида бизда яхши имкониятлар бўлганди, яратилган вазиятлардан гол уришимиз керак эди. Қизил карточкадан сўнг чехларга босим ўтказиш қийинлашди, ўзимизнинг ярим майдонимиздан чиқа олмадик. Аммо четлатишдан аввал ҳам жуда кам вазиятлар ярата олдик.
Мусобақа олдидан терма жамоа ўйин сифатини кўп танқид қилишди. Биз буни ўзгартиргандик. Бугун бизнинг кунимиз эмас эди. Мен нима бўлганини тушунтириб беролмайман. Буни айтиш қийин, аммо ҳақиқат — биз мағлуб бўлдик", - дейди ПСЖнинг бўлажак футболчиси.
Фикрлар