Жоржина Роналду билан тўйи ҳақида: "Дўстларим бу борада ҳар доим ҳазил қилишади. Умуман олганда, бу менга боғлиқ эмас"

Sherzod Nurmatov
24 мар 2025, 11:18
Модель ва Криштиану Роналдунинг маъшуқаси Жоржина Родригеснинг маълум қилишича, дўстлари уни футболчига қачон турмушга чиқиши ҳақида тез-тез сўрашади.

"Дўстларим ҳар доим тўй масаласида ҳазиллашади. Тўй қачон? Женнифер Лопеснинг "The Ring Or When" қўшиғи чиққанидан бери уни менга айтиб беришади. Умуман олганда, бу менга боғлиқ жараён эмас", – деди Жоржина.

Роналду, ўз навбатида, Жоржина билан ҳаётларидаги барча ҳолатлар идеаль даражада бўлган пайтни ҳис қилганида, унга уйланишга тайёрлигини айтди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail