Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи

Alisher
12 янв 2025, 11:28
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Жоржиньо Лондон жамоасидан кетишга яқин.

Футболчи Бразилиянинг "Палмейрас" клуби билан музокаралар олиб бормоқда.

Италиялик жорий мавсумдаги ўйин вақтларидан норози. У ушбу ойда жамоасини ўзгартиришни хоҳлайди.

Олдинроқ, "Арсенал"нинг Жоржиньо билан шартномани узайтирмоқчи эмаслиги маълум бўлганди. Ўйинчи билан келишув шу ёзда якунига етади.


AlisherМуаллиф
Манба: portaltimes.com.br