Вела ҳамда Чичарито Қатардаги мундиалга бормайди

Eldor Akmurzayev
21 сен 2022
Мексика ТЖ устози Херардо Мартино шундай қарорга келди.

У Карлос Вела ҳамда Чичарито ЖЧ-2022'да қатнашмаслигини айтди. 59 ёшли мутахассис сентябрдаги йиғинлар учун мазкур икки футболчини қайдномага киритмади. Мексикаликларни олдинда Перу ҳамда Колумбияга қарши ўртоқлик учрашувлари кутмоқда.

Мексика ТЖга бўлажак мундиал гуруҳ босқичида Аргентина, Саудия Арабистони ҳамда Польша рақиблик қилади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport-express.ru