Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"
06 сен 08:03
Янгиликлар
Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"
Кечаги учрашувдан сўнг Қирғиз Республикаси сардори Валерий Кичин ўйин ҳақида фикр билдирди.
– Ўйин ҳақида
– Тўғрисини айтсам, бу ҳақда гапирмаганим яхшироқ. Ҳалол ўйин бўлишини истардим.
– Сизга қизил карточка кўрсатилган вазиятни изоҳлай оласизми?
– Бош ҳакам VAR ҳакамлари билан суҳбатлашганидан кейин ҳам ўз қарорини ўзгартирмади. Майдонда эшитганимиздек, VAR бошқа қарорни тавсия қилса-да, ҳакам ўзи билганидек қарор қабул қилди. Мен тўпга текканимни биламан ва бу қизил карточка берилишига лойиқ ҳолат эмас эди.
– Жорий йилнинг март ойида ҳам Ўзбекистонга қарши ўйинда жамоадошингиз Саид Дациев майдондан четлатилганди.
– Бу ерда қизил карточка олиш қандайдир қонуниятга айланиб қолгандай. Афсуски, ҳамма нарса бизга боғлиқ эмас.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар
ㅑㅐㅔ ㅍㅊㄷㅈㅂ. ㅠㅍㅎ