

Ушбу вазият юзасидан "Олмалиқ" посбони ўз фикрларини билдирди.
"Қоидани буздимми? Бу ҳақида ҳакам қарор чиқариб бўлди. Менга қизиқ жиҳати, учрашув назоратчиси бу ҳолат бўйича қандай баҳо бераркин. Бу жуда қизиқ", - дейди Валерий Фомичёв.
Эслатиб ўтамиз, "Олмалиқ" - "Пахтакор" (1:2) учрашувининг 26-дақиқасида Фомичёв ўз жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб олганидан сўнг тиззаси билан Станислав Андреевга зарба бергани учун майдондан четлатилган эди. Шунингдек, ушбу вазиятдан сўнг бош ҳакам "Олмалиқ" дарвозаси томон 11-метрли жарима зарбаси ҳам белгилаганди.
Валерий Фомичёв "Олмалиқ" сафидаги ўзининг дебют учрашувида қизил карточка билан сийланди.



