Саудия Арабистони ўртоқлик ўйинида бирорта аниқ зарба бера олмай Мисрга йирик ҳисобда ютқазди

Жиддадаги "Қирол Абдуллоҳ" стадионида Саудия Арабистони ҳамда Миср термалари ўртоқлик ўйинида қатнашди.

Унда мисрликлар йирик ҳисобда ғалабага эришди. Қайд этиш керак, учрашувда Эрве Ренар бошчилигидаги саудияликлар бирорта ҳам аниқ зарба йўллай олишмади. Меҳмонларда ушбу натижа 8га тенг бўлди.

Ўртоқлик ўйини.

Саудия Арабистони - Миср 0:4

Голлар: Ислом Исса (4), Трезеге (16), Зизу (44), Омар Мармуш (56).

Саудия Арабистони: Наваф ал-Ақиди, Айман Яҳё, Ҳасан Кадеш (Али Мажраши, 46), Али Лажами (Марван ал-Саҳафи, 23), Абдулелаҳ ал-Амри (Раян Ҳамиду, 62), Сауд Абдулҳамид, Ҳолид ал-Ганнам (Абдуллоҳ ал-Ҳамдан, 62), Мусаб ал-Жувайр, Муҳаммад Канно, Салмон ал-Фараж (Султон Мандаш, 62), Фирас ал-Бурайкан (Солиҳ ал-Шеҳри, 62).

Миср: Оуфа Шобейр (Муҳаммад Эл Шенави 57, Муҳаммад Ҳани (Тариқ Аъло, 76), Иброҳим Ясир, Ҳамди Фатҳи, Аҳмад Фатуҳ (Аҳмад Коука, 76), Имом Ашур (Моҳанад Лашен, 46), Марван Аттиа (Ҳоссам Абдулмажид, 76), Ислом Исса (Маҳмуд Сабер, 58), Зизу (Иброҳим Одил, 58), Трезеге (Ҳассан Ҳайссем, 46), Омар Мармуш (Мустафо Муҳаммад, 59).

Огоҳлантириш: Муҳаммад Канно (30).

gettyimages-2268117056-2048x2048.jpg


Манба: championat.asia