Вадим Абрамов: “Нестеровнинг пенальти қайтаргани мени ажаблантирди”
03 ноя 2017 21:52
Янгиликлар
Вадим Абрамов: “Нестеровнинг пенальти қайтаргани мени ажаблантирди”
“Нефтчи” – “Локомотив” (0:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.
– Йигитларга ўйин учун раҳмат! Улар бугун чиройли ва мазмунли футбол намойиш этишди. Пешқадам жамоа билан беллашдик. Чемпионатда 12 та жамоа қолиши ҳақидаги қарордан сўнг вазиятимиз анча қийинлашди. Қарор футболчиларнинг руҳиятига таъсир қилиш табиийдир. Мураббийлар штаби билан жамоани баҳсга тайёрлашда қийинчиликларга дуч келдик.
Пенальтилар борасида яна омадимиз келмади. Бу футболчиларнинг руҳиятига боғлиқ ҳолат деб ўйлайман. Пенальтиларни ҳимоячилар кўпроқ аниқ бажаришлари учун бугун мазкур маъсулиятни уларга топширгандим. Ўша вазиятда Мамазулумов пенальти тепишга шай ҳолатда эди, бироқ менинг қарорим билан бошқа футболчи тепди. Ундан ташқари Игнатий Нестеровнинг пенальти қайтаргани ҳам мени ажаблантирди, – деди Абрамов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар