UZ

Сўнгги янгиликлар

12:43Игорь Сергеев: "Бухороликларга тушкунликка тушмасликларини тилайман. Буни ҳаёт, буни футбол дейдилар"  0 12:26Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди"  0 12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  1 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  4 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  7 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  18 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  9 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  21

Вадим Абрамов: "Карточкаси бор футболчилар ўрнини ёшлар билан тўлдирдик" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Карточкаси бор футболчилар ўрнини ёшлар билан тўлдирдик"

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган "Динамо" - "Хоразм" (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Йигитларга ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Биринчи дақиқаданоқ фаоллик намойиш этдик, кетма-кет голлар киритдик. Ғалаба билан барчани табриклайман. Иккинчи бўлимда бир оз ўйинимиз сустлашгандек кўринди, шу каби камчиликлар устида ишлаймиз.

- Бугун таркибда ротациялар қилишингизга нима сабаб бўлди?

- Жами 3 нафар футболчиларда карточка бор эди. Уларнинг ўрнини ёш футболчилар билан тўлдирдик.

- Ёш футболчилар кўрсатган ўйинни қандай баҳолайсиз?

- Улар ўзларини йўқотиб қўйишмади. Жамоага яхши қўшилиб кетишди, ўйинларидан қониқиш ҳосил қилдим.

- Кейинги ўйин ҳақида...

- Кейинги ўйин оғир ўтиши аниқ. "Қўқон-1912" жиддий рақиб, улар бизга иккинчи ўрин учун курашда рақобат таклиф этишмоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика