

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Динамо" – "Сурхон" учрашувининг 74-дақиқасида "Сурхон"нинг ҳисоб тенглаштирувчи голи офсайд сабаб бекор қилинди. Ушбу вазиятда ёрдамчи ҳакам "Динамо" ҳимоячиси билан тўп учун курашган футболчи офсайд ҳолатида эканини қайд этган. VAR орқали вазият текширилганда тасвирлар етарли бўлмагани ва керакли ракурслар танланмагани сабабли офсайдни аниқлашнинг имкони бўлмаган.

Ўйиндан сўнг ҳар икки жамоа операторлари томонидан олинган техник тасвирлар орқали ҳам вазиятни аниқ баҳолаш имкони бўлмаган.
Эксперт ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра, бу вазиятда ёрдамчи ҳакам кўрсатмасига таяниб қарор қабул қилинган ва у ўзгаришсиз қолдирилган.



