UZ

Сўнгги янгиликлар

13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  0 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  7 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  4 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  1 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  4 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  7 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  15 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1

Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда Янгиликлар

Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда

Самарқанднинг "Динамо" клуби 2025 йилги Суперлиганинг дастлабки 8 та турида умуман ютқазмади.

Клуб мавсумни қачон бунчалик узун мағлубиятсиз серия билан бошлаганини биласизми?

Жавоб: 1999 йилда. Ҳа, бундан 26 йил аввал "Самарқанд" деб номланган клуб Олий лиганинг дастлабки 11 та турида 9 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этган. Ўша мавсумда ҳам чемпионатда 16 та клуб иштирок этган ва "Самарқанд" мавсумни 7 та мағлубият билан тугатган ва 5-ўринни эгаллаган.

Маълумот учун, 2000 йилда "Самарқанд-Динамо" мавсум ўртасида кетма-кет 8 та учрашувда ютқазмаган.  

Агар ўтган мавсумни ҳам қўшиб ҳисобласак "Динамо" Суперлигада 9 та ўйиндан буён ютқазмай келмоқда. "Динамо" биринчи даврадаги навбатдаги ўйинларни "Бухоро", "Қизилқум", "Хоразм" ва "Бунёдкор"га қарши ўтказади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика