Вадим Абрамов: “Битта ғалаба бизни вазиятдан олиб чиқиб кетади”
07 сен 2017 21:19
Янгиликлар
Вадим Абрамов: “Битта ғалаба бизни вазиятдан олиб чиқиб кетади”
Олий лиганинг 20-турида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси “Бухоро”ни қабул қилди. Баҳсдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида фарғоналиклар устози Вадим Абрамов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Биринчи бўлимда бўш ўйин кўрсатдик. Баҳсда яратилган хавфли вазиятларни голга айлантира олмадик. “Бухоро” эса аксинча қарши ҳужумда яхши ўйнади ва ўз мақсадига эришди. Иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтирдик ва вазиятни тенглаштирдик. Бироқ беллашув охирида аламли голни ўтказиб юбордик. Афсуски, бироз омадимиз келмаяпти. Албатта бу баҳона бўлмайди. Камчиликлар бор. Улар устида ишлашда давом этамиз. Ҳозир битта ғалаба бизни вазиятдан олиб чиқиб кетади. Мен бунга ишонаман, - деди Абрамов
“Нефтчи” матбуот хизмати
“Нефтчи” матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар