UZ

Сўнгги янгиликлар

23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  4 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  11 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  74 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  227 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  19 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  7 20:18"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  20 19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  5 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  15 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  4 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  4 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9

"UZREPORTTV"да Евро-2016 ўйинларини кимлар шарҳлайди? Янгиликлар

"UZREPORTTV"да Евро-2016 ўйинларини кимлар шарҳлайди?

"UZREPORTTV" телеканали Европа чемпионатини Ўзбекистон ҳудудида кўрсатиш ҳуқуқини сотиб олганидан хабарингиз бор.

Телеканалнинг "Фейсбук"даги саҳифаси берган маълумотга кўра, Евро-2016 учрашувларининг ўзбек тилидаги шарҳларини Алишер Узоқов, Ёқубжон Бобожонов, Санжар Ризаев ва Даврон Файзиевлар олиб боради.


Бундан ташқари Ўзбекистон телевиденияси тарихида илк маротаба Евро-2016 баҳслари бир вақтнинг ўзида 2 тилда шарҳлаб борилади (ўзбек ва рус). "Ўзбектелеком"нинг IPTV хизматидан фойдаланувчилар пульт орқали телевизор ёки тюнердаги махсус бўлимга кириб, ўзлари истаган аудио канални танлаб, Евро-2016 ўйинларини ўзбек ёки рус тилидаги шарҳда томоша қилишлари мумкин бўлади.

Рус тилидаги шарҳлар эса Отабек Жўраев, Жасурбек Ғайбуллаев, 2010 йил Россиянинг "НТВ Плюс" телеканали томонидан ўтказилган шарҳловчилар конкурсида финалга қадар етиб борган ҳамюртимиз Азиз Ғуломов ва яқиндагина 50 ёшини қаршилаган машҳур футбол юлдузи, 12 Осиё ўйинлари ғолиби Азамат Абдураимовлар томонидан олиб борилади.

Шу билан бирга Россиянинг "МАТЧ ТВ" телеканили таниқли шарҳловчиси Александр Елагин юртимизга ташриф буюрган ҳолда, Евро-2016 ўйинларини плей-офф босқичидан бошлаб финалга қадар "UZREPORTTV" телеканали орқали шарҳлаб боради.

Рейтинг: +59   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика