

Жамоанинг янги футболчиси, дарвозабон Раҳимжон Давронов клуб матбуот хизматига таништирув маросимидан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Таассуротлар зўр. Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди. Тўғриси, мухлислар "ёндиришди". Хайрулла Ҳамидовни келгани ҳам ўзгача бўлди.
Кўриниб турибди, Андижонда ҳамма футболни севади. Худо хоҳласа, чемпионатда ҳам шу мухлислар ва "Андижон" учун ўйнаймиз. Айтишади-ку, Андижон учун берамиз жон!".



