

Игорь Суров бошчилигидаги мураббийлар штаби ҳужум чизиғини ёш ва умидли футболчи билан кучайтирди.
Муборакликлар матбуот хизматининг хабар беришича, 23 ёшли марказий ҳужумчи Иззатилло Абдулҳақов расман "газчилар" сафига қўшилди ва шартнома имзолади.
Янги ҳужумчи ҳақида маълумот:
Ёши: 23 ёш.
Бўйи: 1.78 м.
Амплуа: Марказий ҳужумчи.
Собиқ жамоаси: Иззатилло "Машъал"га ўтишдан аввал Нукуснинг "Арал" жамоаси шарафини ҳимоя қилган. У ерда ўзининг сермаҳсул ўйинлари ва муҳим голлари билан мутахассислар эътиборига тушган эди.



