UZ

Сўнгги янгиликлар

12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  4 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  9 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  5 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  32 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2

Усмон Асқаралиев: "Келишилган ўйинда ҳеч қачон сўнги дақиқада гол урилмайди" Янгиликлар

Усмон Асқаралиев: "Келишилган ўйинда ҳеч қачон сўнги дақиқада гол урилмайди"

"Локомотив-БФК"га қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг "Истиқлол" устози Усмон Асқаралиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Ўта қийин ўйин бўлди - деб сўзларини бошлади мураббий.

"Учрашув 90 дақиқа бўлса биз 95 дақиқа ҳужум қилдик. Мезбонлар ҳимояда айтарли хатоларга йўл қўйишмади. Лекин ўйин охиридаги қўпол хатолари уларга қимматга тушди. Бугунги ғалабадан кейин қувонишга хали эрта. Мен ҳар доим  ўйинчилар ва мухлисларга айтиб келганман ва яна айтаман: Бу футбол, унда ғолиб ва мағлуб бўлади. Шу сабабдан ҳам олдиндаги бахс тақдирини мен олдиндан айтолмайман. Лекин хар бир ўйинда ғалаба бизнинг мақсадимиз.

Учрашувни кўрмасдан бахо берувчилар катта хатога йўл қўйишади. Келишилган ўйинда ҳеч қачон сўнги дақиқада гол киритилмайди. Биз ҳар бир ғалабага ўзимизнинг кучимиз билан эришмоқдамиз. Серияли ғалабаларнинг сири, жамоа аҳиллигида! Лекин бизда ҳам камчиликлар йўқ эмас. Бироқ хатосиз иш хам бўлмайди!  Хамма ўйинга жиддий тайёрланамиз. Хоҳ у «Цементчи» бўлсин, хоҳ «Нурафшон». Лекин бугун асосий тўсиқдан ўтиб бўлдик,- дейди Усмон Аскаралиев.


Беҳруз Холиков тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика