"Арал" 13 сентябрдан эътиборан "Турон" стадионига қайтади

Aslanov Jasurbek
2 сен 2026, 17:32
Нукусдаги "Турон" стадиони тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилгани хабар берилганди.

Эндиликда мазкур аренада профессионал футбол учрашувларини ўтказиш учун барча шароитлар мавжуд.

Шундан келиб чиқиб, Пролига 19-туридан ўрин олган “Арал” — “Лочин” учрашувига “Турон” стадиони мезбонлик қилиши белгиланди. Ўйин 13 сентябрь — якшанба куни бўлиб ўтади.

Лига ва “Арал” клуби қорақалпоғистонлик футбол мухлисларини мазкур беллашувни бевосита кузатиб бориш учун стадионга чорлайди.

17393c64-a00f-4115-9269-a6d11d162927-c55a9869-6f04-45e7-aa64-c6087497a032.jpg0c58c662-a180-4eb3-be03-fb309815877a-69f83ae6-a65d-420a-bda8-71a82d21d785.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: pfl.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›