"Унга бу лаънати калитларни беринг". Оби Микел МЮни бошқариши керак бўлган мураббийни айтди

Aslanov Jasurbek
28 окт 2026, 21:21
"Челси"нинг собиқ футболчиси Жон Оби Микел "Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед"да Майкл Кэррикнинг ўрнини эгаллаши кераклиги ҳақида фикр билдирди.

Маълумот ўрнида, 31 октябрь, шанба куни "Манчестер Юнайтед" АПЛнинг 9-тури доирасида "Челси"га қарши майдонга тушади.

"Мен Унаи Эмерини танлаган бўлардим. Унинг "Астон Вилла"ни тарк этишига кўзим етмайди, бироқ, эшитинг, унга бу лаънати калитларни беринг... Агар сиз унга чекланмаган маблағ тақдим этиб: Унаи, биз бошқа бу йўлдан юришни истамаймиз, мухлислар клубдаги ҳолатдан чарчади, барчасини янгитдан бошлаш учун айнан сен бизга кераксан, десангиз иш бериши мумкин", — деди Оби Микел The Obi One Podcast YouTube-каналида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Obi One Podcast