"Унда улкан салоҳият бор". Агуэро Ҳусановни мақтади

Sherzod Nurmatov
5 май 2026, 12:05
"Манчестер Сити"нинг барча даврлардаги энг яхши тўпурари Серхио Агуэро "Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Хусанов ҳақида фикрларини билдирди.

"Ҳусанов — тезкор ва тажовузкор. У менга ёқади. Бироқ биз унинг вақт ўтиши билан қандай ривожланишини кўришимиз керак. Мен ҳар доим ўйинчини унинг даражасини қанча вақт сақлаб туришига қараб баҳолайман. Агар у бу даражани 3 ёки 4 йил давомида сақлаб турса, демак, у дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири.

У ҳозирда жуда катта салоҳиятга эга ва агар шундай давом этса, ажойиб бўлади. Аммо бугунги кунда ҳар йили юқори даражасини ушлаб турадиган бошқа ҳимоячилар ҳам бор. Ҳусанов таркибдалиги кўп нарсани англатади. Ҳеч бўлмаганда бу йил кўрганларимизга қараганда", – деди Агуэро.

1.jpg


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Yahoo Sports