Унаи Эмери: "Яхши кунларни ўтказяпмиз, ёмонларига ҳам тайёр бўлишимиз керак"
29 апр 2023 00:10
Янгиликлар
Унаи Эмери: "Яхши кунларни ўтказяпмиз, ёмонларига ҳам тайёр бўлишимиз керак"
"Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери Бирмингем клубининг амбициялари ҳақида гапирди.
"Олдимга иккита мақсад қўйганман: "Астон Вилла" билан соврин ютиш ва жамоани еврокубокларга олиб чиқиш.
Ушбу мавсумда биз Англия Кубоги ва Англия Лига Кубогида муваффақиятсизликка учрадик ва бор эътиборни чемпионатга қаратдик.
АПЛдаги ўйинлар бизнинг бир қанча жараёнларимизни олдинга суриб юборди. Биз яхши даврни ўтказяпмиз. Бироқ ёмонларига ҳам тайёр бўлишимиз керак", - деди Эмери.
Эмери жамоага келганида "Астон Вилла" АПЛ турнир жадвалида 16-ўринда эди. Айни дамда жамоа 6-ўринга кўтарилиб олган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар