Нима??? Голни аниқлаш тизими "Фейеноорд"нинг устунга теккан зарбасидан сўнг гол қайд этди

Aslanov Jasurbek
25 ноя 2026, 14:17
"Порту" — "Фейеноорд" учрашувида голни автоматик аниқлаш тизими билан боғлиқ ғайриоддий воқеа юз берди.

87-дақиқада технология тўп аслида дарвоза устунига теккан бўлса-да, ҳакамга тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтгани ҳақида хабар берди.

Ўша вақтга келиб "Порту" 1:0 ҳисобида олдинда бораётган эди. Португалияликлар дарвозабони Диогу Кошта "Фейеноорд" ҳужумчиси Начо Феррининг зарбасини устунга йўналтирди ва шундан сўнг тўпни қўлига ушлаб олди. Тўп дарвоза чизиғини яқинига ҳам йўламаганди.

Бироқ бош ҳакам Ирфан Пельтонинг соатига гол ҳақида сигнал келди ва у соатига ишора қилди. "Фейеноорд" футболчилари голни нишонлай бошлашди, "Порту" ўйинчилари эса норозилик билдиришга тушишди.

Вазият ВАР ёрдамида ҳал қилинди: видеоассистентлар аралашувидан сўнг бош ҳакам хатолик билан қайд этилган голни бекор қилди.

Якунда "Порту" устунликни сақлаб қолди ва ғалаба қозонди. Жамоа Чемпионлар Лигасидаги кетма-кет учта мағлубиятдан сўнг қаторасига иккита беллашувда зафар қучди.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›