

— 15 очко — бу жуда, жуда яхши натижа, мақсадга деярли етдик. Яна уч ёки тўрт очко жамғарсак, плей-офф ўтиш ўйинларидан қутулиб қоламиз. Ғалабали серияни давом эттириш муҳим.
Иккинчи бўлимда ҳаммасини менталитет ҳал қилди. Бир-иккита ўзгариш қилдик, майдонга Жуд Беллингем тушди — у бошқача тоифадаги футболчи бўлиб, бизга биринчи бўлимда етишмаган жиҳатларни тақдим этди. Умуман олганда ҳам жамоа анча яхши ҳаракат қилди.
Биринчи таймда ўйин ритмини топа олмадик, прессинг қилмадик, яккакурашларда ютқаздик, майдоннинг сўнгги учдан бир қисмида сон жиҳатидан устунлик ярата олмадик. Иккинчи бўлимда эса юқори прессинг қўлладик ва анча юқори ҳимоя чизиғи билан ўйнадик. Менимча, танаффусгача бўлган ҳолатдан фарқли ўлароқ, иккинчи бўлимда ПСВ ўз ярим майдонидан пас орқали бирор марта ҳам тоза чиқиб кета олмади.
— Танаффусда нима дедингиз?
— Кийиниш хонаси худди Лас-Вегасдек гап: Лас-Вегасда нима юз берса, ўша ернинг ўзида қолади. Биз гаплашиб олдик, биз дўстмиз ва барчасини муҳокама қилдик, — деди "Реал" бош мураббийи.



