Умид Тожимов: “Муборакдан ғалаба билан қайтишимиз ҳам мумкин эди”
21 апр 2016 15:52
Янгиликлар
Умид Тожимов: “Муборакдан ғалаба билан қайтишимиз ҳам мумкин эди”
Биринчи лиганинг 4-туридан ўрин олган “Машъал-2” – “Хоразм” (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар катта мураббийи Умид Тожимов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Муборакдан ғалаба билан қайтишимиз ҳам мумкин эди. Чунки учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни биз очгандик. Афсуски кейинчалик мезбонлар жавоб тўпини киритиб, мағлубиятдан қутилиб қолди. Шундан кейин ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Лекин йигитларга совуққонлик етишмади.
- Умуман олганда футболчиларга эътирозим йўқ. Улар берилган кўрсатмаларни имкон қадар бажаришди. Фақат ғалабани сақлаб қола билмаганимиз кайфиятни бироз туширди.
- Энди кейинги турда “Динамо”ни қабул қиламиз. Самарқандликларга қарши кечадиган баҳсга пухта ҳозирлик кўришга интиламиз.
Исломбек Рустамбеков
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар