UZ

Сўнгги янгиликлар

14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  8 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  4 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  5 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1

Умид Аҳмаджонов ОЧЛда иштирок этадиган ўзбек клубларига омад тилади Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов ОЧЛда иштирок этадиган ўзбек клубларига омад тилади

Бугун Ўзбекистон жамоалари Осиё чемпионлар лигасида жорий мавсумдаги илк ўйинларини ўтказадилар.

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва мамлакат футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов мазкур баҳсларда ҳар иккала жамоамизга ҳам омад тилади.

"Халқимиз хали ҳамон ёш футболчиларимизнинг ғалабасини байрам қилмоқда. Куни кеча футзалчиларимизни яхши ниятлар билан Хитой Тайпейида ўтказиладиган Осиё чемпионатига кузатдик. Улардан умидимиз катта. Насиб қилса, яхши натижалар билан Ўзбекистонга қайтадилар.

Ўз ўрнида бугун Осиё чемпионлар лигасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган икки клубимиз - "Насаф" ва "Пахтакор" жамоаларига омад тилаймиз. Улар бугун ўтказиладиган ўйинларда ғалаба қозониб, "Локомотив" қаторида чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этишини тилаб қоламан. Ўзбек халқи сизларга ишонади. Олға, йигитлар", - деди Умид Аҳмаджонов .

Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика