UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  92 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  25 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  0 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  8

"Умаралидан футболчи чиқишига ҳеч ким ишонмаган эди" — Осиё чемпионларини тарбиялаган мураббий Алишер Иброҳимов билан интервью Янгиликлар

"Умаралидан футболчи чиқишига ҳеч ким ишонмаган эди" — Осиё чемпионларини тарбиялаган мураббий Алишер Иброҳимов билан интервью

Нафақат ўтган ҳафтанинг, балки март ойининг катта воқелиги ёшлар терма жамоамизнинг Осиё чемпионлигини қўлга киритгани бўлди.

Албатта бунда мураббийлар штабининг меҳнати катта. Бироқ футболчиларнинг бу даражагача етиб келишида уларни болалигидан миллионлар ўйини сир асрорларини ўргатган илк мураббийларининг ҳиссаси беқиёс. Бугунги кунда терма жамоа аъзолари Умарали Раҳмоналиев, Абдуқодир Ҳусанов, Маҳмуд Маҳамаджонов, Шаҳзод Неъматжонов, Пўлатхўжа Холдорхоновларни "Бунёдкор" академиясидаги мураббийи Алишер Иброҳимов ҳисобланади. Яқинда болалар футболида улкан тажрибага эга мутахассис билан суҳбатлашиш, фикрларини тинглаш истаги туғилди. 

2003 йилда туғилган юқорида сиз айтган болаларни 2013 йил қабул қилиб олганман. Эсласангиз авваллари А ва Б гуруҳлари бўларди. Б гуруҳга мени мураббий сифатида тайинлашди. Муносибларни олиб қолдим. Қолганларни эса вилоятлардан қидиришни бошладим. Турнирларни кузатдим. У вақтда "Спартак", "Пахтакор", "Бунёдкор" бир-бирига рақобатчи, ҳозиргидек "Одил Аҳмедов ФА" ва бошқа шунга ўхшаш жамоалар деярли йўқ эди ҳисоб. Мана энди рақобат ошмоқда. Мақсад чемпион бўлиш эмас, болаларни топиб тарбиялаш . Наманганга шундай турнирлардан бирига бориб Умарали Раҳмоналиевни топдим. 9 ёки 10 ёш пайтлар эди. Турнир тугагач уни ўйинини кўриш учун Наманганга яна 2,3 маротаба боришимга тўғри келди. Охири барибир олиб келдик. Бу паллада Пўлатхўжа Холдорхонов, Маҳмуд Маҳамаджонов, Абдуқодир Ҳусанов жамоада эди. Кейинчалик Умид Султонов, Шаҳзод Неъматжонов, Ҳумоюншоҳ Сайётов қўшилишди. Маҳмуд аввал ҳимоячи бўлмаган, ақлли ўйнашини ҳисобга олиб ўртага қўярдим. Кейинчалик позицияси ўзгариб кетди. 

Умаралидан футболчи чиқишини ҳеч ким кутмаган. Бўйи паст, жисмонан бақувват эмасди.  Салоҳиятини кўриб нимадир борлигини кўрдим. Кўзимиз етган. Бўлмаса олиб келмасдик. 2 йил давомида ишладик. Кейин у А гуруҳга ўтди. Б гуруҳ билан кўплаб мусобақаларда ғолиб чиқдик, чемпионатда ҳам пешқадам бўлганмиз. Ишларимиз яхши кетаётган паллада мени А гуруҳга ўтказишди. Худога шукур қиламан, кўпчилиги юзимизни ёруғ қилди. Умаралини шу даражага келишида онаси ҳам елкама-елка турди, деб ўйлайман. Чунки академия ётоқхонага 12 ёшдан қўярди. Онаси билан квартира олиб, навбатларда туриб уйдан қатнаган. Жуда меҳнаткаш футболчи. Ҳар бир ўйиндан олдин дуо олиб тушади. 2003 йиллар ўзи омадли жамоа чиқиб қолди, деярли барчаси ўйнаб кетди. Пойдеворни яхши қўйсангиз кейингиси ҳам тўғри бўлади. Меҳнатларимиз самара бераётганидан хурсандман. Омадини берсин.

— Осиё чемпионлигига келсак, Равшан ака Ҳайдаров кучли мутахассис эканлигини яна бир бор кўрсатди. Уларга фақат ҳавас қиламиз. Терма жамоа ўйиндан ўйинга кучайиб борди. Боз устига, стадиондаги атмосфера ҳам ёрдам бериб юборди, деб ўйлайман. Бу босимни кўтарадигани бор, синиб қоладигани бор. Бундан олиб чиқиб кетиш мураббийнинг маҳорати. Равшан ака ҳали Жаҳон чемпионатига ҳам йигитларни муносиб тайёрлайдилар. 

— Ўзбекистон ёшлари мусобақада кучли терма жамоалардан устун келишди. Мен нафақат бу ёш, балки қолган ёш тоифасидаги жамоаларда ҳам Австралия, Корея, Саудия Арабистонидан қўрқиш деган нарсани кўрмаяпман. Ўзларига ишончи катта. Бемалол ўйнайдиган пайт ҳам келди-да! Улардан устун бўлсак, бўляпмизки, кам жойимиз йўқ. Худо хоҳласа ҳаммаси олдинда. 

— Финалда ҳал қилувчи паллада пенальти тепилаётган вазиятга қарамадим. Барибир шу ватан учун ачинасиз, ҳаяжон бўлиши табиий ҳол. 11 метрда барчаси ишончга боғлиқ. Умаралида шу нарса болалигидан шаклланган. Бу ҳаммамизнинг ютуғимиз. Ташқаридан қараганда осондек. Аммо бир нарсага эришиш учун қанча асаб, қанча стрессларни бошдан кечирамиз. Четдан туриб болалар футболи-ку, деб қўйишади. Ҳамма ҳам ишлайди, лекин қандай ишлашни билмайди. Бола қўл остингизга келганида бамисоли ҳали "лой" бўлади, уни йиллар давомида шакллантириб санъат асари даражасигача чиқаришингиз керак. Қийинчиликлари кўп. Катта жамоаларга борганда устозига ланъат эмас, раҳмат олиб келсин.  Ҳозирги 2009 йиллар жамоамда ҳам салоҳиятли келажаги бор болалар кўп. Насиб қилса, 2 йилдан кейин кўзга кўрина бошлашади. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика