UZ

Сўнгги янгиликлар

13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  4 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  1 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  18 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  2 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  0 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  6 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  0 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  5 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  7 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  12 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  2

Улуғбек Бакаев: "0:6 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "0:6 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"

Суперлиганинг 9-тури доирасида "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйинни яхши бошладик, биринчи бўлимда гол ҳам урдик, ВАР эса голни ҳисобламади ва офсайд борлигини айтишди. Билмадим, қаерда офсайд кўришди. Такрорий лавҳаларни кўрдим ва менимча гол тоза урилди. "Пахтакор"нинг таркиби кучли, ижрочилари бор. Улар ўз вазиятларидан фойдаланишди. Биринчи бўлимда иккита уришди,  иккинчи бўлим бошидаги хатолар эса... Ҳеч кимни айбламоқчи эмасман, йигитларга миннатдорлик билдираман. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман, бироқ 0:6 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли. Мағлубиятдаги барча айб ва масъулиятни ўз бўйнимга оламан.

- Жамоанинг таркиби ёмон эмас, шароитлар ҳам етарлича. Клубда молиявий ёки натижага салбий таъсир ўтказадиган бошқа муаммолар борми?

- Бу ерда ажратиб кўрсатиладиган нарсалар кўп. Ҳозир жамоа руҳий тушкунликда. Собиқ футболчи сифатида айтаман, бундай ҳолатдан чиқиб кетиш жуда қийин. Бу ерда бир "портлаш" керак. Яъни, ғалаба қозонишимиз ёки 3 очко олишимиз керак. Футболда футболчининг руҳий тушкунликка тушиб қолиши одатий ҳолат. Биз ўйин давомида рақиб дарвозаси томон 4-5та зарба беряпмиз, рақиб дарвозабони яхши қайтаряпти. "Пахтакор"да эса зарбалари одатда чиройли голлар, ижро маҳорати билан якунланяпти, бунга эътироз йўқ. Шунчаки бизга берилган зарбаларнинг барчаси гол бўляпти. Демак, бу қандайдир ишончсизлик эмас, бошқа нарса. Руҳий қўрқишми, билмадим. Бу руҳий тушкунликдан тезроқ чиқиб кетиш керак. Лекин бу жуда қийин.

- Балки бунга жамоанинг фақатгина сафар ўйинларида ўйнаётгани сабабдир. Барибир Бухорода жамоа кўп ғалаба қозонарди.

- Қачонки биз Бухорода бўлсак, ўз жонажон стадионимиз бўларди, 25 минг мухлис келарди, бу эса қўшимча руҳ берарди. Баҳсли вазиятларда ҳакамлар мезбонларга ёнбосарди. Бу ҳам бир плюс. Сафарда бўлаётганимиз учун мухлисларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилмаяпмиз. Бу борада ҳам ньюанслар бор. Ҳозирча шундай.


Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика