

Бу ҳақда "кўк-аниқранглилар" матбуот хизмати X (собиқ Twitter) тармоғидаги расмий саҳифасида маълум қилди. Шанба, 17 октябрь куни жамоа Ла Лиганинг 9-тури доирасида "Бетис"га қарши сафар ўйинини ўтказиб, 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Душанба, 19 октябрь куни жамоа Парижга йўл олиши керак. У ерда сешанба, 20 октябрь куни Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 3-тури доирасида ПСЖга қарши баҳс бўлиб ўтади.
Испания чемпионатининг тўққизта ўйинидан сўнг "Барселона" максимал 27 очко жамғариб, турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Каталонияликлар энг яқин таъқибчиси бўлмиш "Атлетико"ни беш очкога ортда қолдирмоқда.



