UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  1 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  1 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   1 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  0 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  0 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   3 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  5 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  11 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  2

Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда? Янгиликлар

Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?

Теглар :  Ўзбекистон U-23
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирида иштирок этиб ўзидан икки хил таассурот қолдирди.

Бу мусобақа учта терма жамоа иштирокида ўтказилди: Ўзбекистон, Япония ва Саудия Арабистони. Хоира турнири авваламбор Мираброр Усмонов хотирасини ёд этиш ҳамда U-23 футболчиларига ўйин амалиёти бериш мақсадида ташкил қилинди.

Ушбу ёшдаги терма жамоага Равшан Ҳайдаров бош мураббийлик қилаётганини биласиз. Ҳайдаров шогирдлари аввалига Саудия устидан 3:1 ҳисобида зафар қучиб ҳаммани хурсанд этишди. Сўнгра Япония ҳам Саудияни мағлуб этди - 5:1. Натижада 28 июль куни Ўзбекистон ва Япония ўртасида финал ўйини бўлиб ўтди ва бунда вакилларимиз 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Шундай қилиб Япония Мираброр Усмонов хотира турнири ғолибига айланди.

Мусобақада Ўзбекистон U-23 футболчиларини Япониянинг U-21 терма жамоаси ютиб кетгани кўп гапирилди. Футболчиларимизнинг икки ёш кичик футболчиларга ютқазиб қўйгани танқидлар ёғилишига сабаб бўлди. Буни ҳам тўғри тушунамиз. Лекин унутмайликки, бу шунчаки хотира турнири ва ҳеч қандай расмий аҳамият касб этмайди.

Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги жамоа олдига U-23 Осиё чемпионатига йўлланма олиш вазифаси қўйилган. Бунинг учун асосий кураш сентябрда бошланади. 3-9 сентябрь оралиғида футболчиларимиз U-23 Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этишади ва мана шу ўйинларда гуруҳда биринчи ўринни олишимиз шарт бўлади.

U-23 Осиё чемпионатига саралаш ўйинларида жами 44та жамоа иштирок этади. Иштирокчилар орасида мусобақа мезбони Саудия Арабистони ҳам бор ва улар ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида конкурсдан ташқари қатнашади. 44та жамоа тўрттадан 11 гуруҳга бўлинган. Мусобақа форматига кўра, ҳар бир гуруҳ ғолиби (11та жамоа) ва энг яхши 4та иккинчи ўрин эгалари U-23 Осиё чемпионатига йўл олади. Шунда мезбон Саудия билан 16та жамоа Осиё Кубогида ўйнайди.

Саралашда иштирок этадиган жамоалар:

"А" гуруҳи: Иордания, Бутан, Хитой Тайпейи, Туркманистон.

"B" гуруҳи: Мьянма, Афғонистон, Кувайт, Япония.

"С" гуруҳи: Вьетнам, Бангладеш, Сингапур, Яман.

"D" гуруҳи: Хитой, Шимолий Мариана ороллари, Тимор Лесте, Австралия.

"E" гуруҳи: Қирғизистон, Шри Ланка, Фаластин, Ўзбекистон.

"F" гуруҳи: Таиланд, Мўғулистон, Ливан, Малайзия.

"G" гуруҳи: Камбоджа, Покистон, Ўмон, Ироқ.

"H" гуруҳи: Қатар, Бруней, Ҳиндистон, Баҳрайн.

"I" гуруҳи: БАА, Гуам, Гонконг, Эрон.

"J" гуруҳи: Индонезия, Макао, Лаос, Корея Республикаси.

"K" гуруҳи: Тожикистон, Непал, Филиппин, Сурия.

"E" гуруҳида жой олган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ўз ўйинларини Қирғизистонда ўтказади. Барча ўйинлар Бишкекдаги Долен Омурзаков номли стадионда бўлиб ўтади. Тақвим қуйидагича кўриниш олган:

3 сентябрь. Ўзбекистон - Шри Ланка

3 сентябрь. Фаластин - Қирғизистон

6 сентябрь. Шри Ланка - Фаластин

6 сентябрь. Қирғизистон - Ўзбекистон

9 сентябрь. Ўзбекистон - Фаластин

9 сентябрь. Қирғизистон - Шри Ланка

Мана шу ўйинлар биз учун U-23 Осиё чемпионатига саралаш вазифасини ўтади беради. Бевосита мусобақанинг ўзи 2026 йилнинг 7-25 январь кунлари Саудия Арабистони мезбонлигида кечади. Бу мусобақа Олимпия ўйинлари учун йўлланма бермайди, шунга қарамай ҳар бир жамоа учун муҳим саналади.

ОФК U-23 ёшдаги футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатини йўлга қўйганига ҳали кўп бўлмади. Бу мусобақа илк бор 2013 йил ўтказилган бўлиб, шу пайтгача 6та турнир бўлиб ўтган. 2018 йил Хитойда ўтган Осиё чемпионатида Ўзбекистон Вьетнамни енгиб мусобақа ғолибига айланганди. Ўша қорли финал ҳамда Сидоровнинг ғалаба голи кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.

Кейинчалик Ўзбекистон икки бор финалда ўйнаб ҳар иккисида мағлуб бўлди. 2022 йил Тошкент мезбонлик қилган мусобақада Саудияга 0:2 ҳисобида ютқазиб, ўтган йил Қатардаги турнирда Японияга 0:1 ҳисобида енгилиб иккинчи ўрин билан кифоялангандик.

U-23 Осиё чемпионати ҳар икки йилда бир марта ўтказилади ва 2028 йилгиси Олимпиада йўлланмаси учун ўйналади. Лекин бундан буён Олимпия ўйинларида эркаклар футболи нуфузи анча тушиши кутилмоқда. Чунки шу пайтгача 16та эркаклар жамоаси Олимпиадада қатнашиб келган бўлса, 2028 йилдан бошлаб 12тага туширилади.

Аёллар терма жамоалари эса аксинча кўпайиб 16 тага етказилади. 

Бу дегани U-23 турниридан Халқаро Олимпия қўмитаси ҳам, ФИФА ҳам манфаатдор эмас. Ўзи шундоқ ҳам клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати катта бошоғриқ билан ўтказилди. Клубларни фақат мўмай пуллар тинчлантирган бўлиши мумкин, аммо мусобақанинг айни ёз чилласида ташкил этилиши аксар юлдузларга ёқмади.

Бу кетишда секин-аста футбол ҳам Олмпия ўйинларидан чиқиб кетади. Аммо аёллар футболи қолади, чунки ҳозир бутун дунёда аёллар футболини кўтариш сиёсати кетмоқда.

ОФК эса U-23 Осиё чемпионати ушлаб қолишга ҳаракат қилади. Чунки U-23 футболчиларнинг ҳаммаси ҳам ўз терма жамоасида ўйнаётгани йўқ. Балки шу мусобақа сабаб кўпчилик футболчиларга трамплин бўлар. Масалан, U-17 ва U-20 Осиё чемпионатлари ҳам бор. Ундан кейин катталар ўртасидаги Осиё Кубоги бўларди. Аммо биламизки, 20 ёшли ўйинчи ҳам бирданига терма жамоага туша олмайди. Бу ўринда ОФК U-23 Осиё чемпионатини ташкил қилиб тўғри қилган.

Асосий масала шундаки, ҳар бир Осиё чемпионатида ўзининг ёшидагилар ўйнаши керак деган фикрдаман. Яъни, U-23 Осиё чемпионатига айтайлик, U-20 терма жамоасини юборсак бўлади, улар учун ҳозиргиси амалиёт, кейинги мусобақа Олимпиадага чиқиш вазифасини ўтайди дейишимиз мумкин, лекин унда U-23 футболчилари амалиётсиз қолиб кетади.

Қолаверса, биз бу йўлни қилиб кўрдик ва самара бериб, Париж Олимпиадасига ҳам бориб келдик. Аммо барибир футболда соғлом рақобат бўлгани яхши. Кейинги Олимпия ўйинларига ўзининг ёшидагилар кучли бўлса боради, бўлмаса йўқ. Лекин Олимпиада учун бошқа ёшдаги футболчиларни "қурбон" қилиш тўғри бўлмайди. Ҳамма ўз ёшида зўр бўлсин ва ўз даври келишини кутсин. Футболнинг қоидаси шу.

Япония терма жамоаси хотира турнирига биздан икки ёш кичик футболчилар билан келиб, бизни ютиб кетгани ҳамда уларнинг шу ёшдаги футболчилари Осиё чемпионати саралаш ўйинларида қатнашиши - бу уларнинг масаласи. Биз эса ўз йўлимизни белгилаб олишимиз зарур. Биз Япония футболини тўлиқ ичкаридан билмаймиз, балки уларнинг U-23 футболчилари аллақачон миллий терма жамоадан ўрин олгандир.

Бизда эса бу борада муаммолар бор ва буни ўзимиз яхши биламиз. Шунинг учун қишда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатидан кейин 5-6 футболчи миллий жамоага қўшилса бундан фақат ўзимиз ютамиз. Шу орқали асосий терма жамоага ҳам рақобат кириб келади, ҳам мураббий олдида турли вариантлар пайдо бўлади. 


Х.Холиқов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика