UZ

Сўнгги янгиликлар

15:46"Ливерпуль" қишда йирик трансферга қўл уради  0 15:15Про лига. "ФарДУ" "Жайхун" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 15:13Про лига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 14:56Эшитдик-да! ЎФА қўмитаси "Навбаҳор"дан 3 очко олиб ташлади   10 14:34"Челси" ярим ҳимоячиси яна жароҳат олди  0 14:01Давид Райя — "Арсенал" тарихидаги энг яхши дарвозабон (Opta)  2 13:33ПСЖ Мендеш, Дуэ ва Дембеленинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 13:04"Коринтианс" Депайдан арзонроқ уйга кўчиб ўтишни сўради  1 12:36Лутфуллин бригадаси Миср – Венесуэла учрашувида ишлайди  0 12:09Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун уй либоси намойиш қилинди  2 11:35ФИФА "Тинчлик мукофоти"ни таъсис этди  4 11:05Футзал. Бугун терма жамоамиз Озарбайжонга қарши баҳс олиб боради  2 10:40Али Ашур: “Ўйинчиларимдан хурсандман, 0:0 ҳисобидан хурсанд эмасман”  1 10:13Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 либосини тақдим этди  6 09:45"Бу ёлғон". Ламин Ямал соғлиғидаги муаммолари ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди  3

Украина ва латвиялик футболчилар "Андижон"да кўрикдан ўтади Янгиликлар

Украина ва латвиялик футболчилар "Андижон"да кўрикдан ўтади

Суперлигага тайёргарлик кўраётган "Андижон" клуби жамоа йиғинига қўшилган икки нафар янги легионер ҳақида маълумот тақдим этди.


Дмитрий Зозуля
Туғилган санаси: 09.06.1988
Амплуаси: Ҳимоячи;
Фуқаролиги: Украина;
Бўйи: 188 см;
Вазни; 79 кг;
Сўнгги ўйнаган жамоаси: “Кремень” (Украина).

Фаолияти давомида “Оболонь”, “Княжа”, “Львов”, “Волынь”, “Буковина”, “Нефтяник-Укрнефть”, “Гурия” (Грузия), “Зугдиди” (Грузия), “Арсенал” (Киев) ва “Горняк-Спорт” клубларида тўп сурган.

Ўтган мавсумда эса Дмитрий Украина биринчи лигасида иштирок этувчи “Кремень” клуби шарафини ҳимоя қилди. У “Кремень” клуби таркибида 2019/2020 йилги мавсумда 16 та учрашувда (ҳозирги кунга келиб 19-тур ўйинлари давом этмоқда) майдонга тушиб, 1373 дақиқа ҳаракат қилди ва рақиблар дарвозасини 4 маротаба ишғол этишга эришди.

Қизиқарли жиҳати шундаки, у 2018/2019 йилги мавсумларда “Горняк-Спорт” клуби таркибида Виталий Мирний билан бирга тўп сурган.

Дмитрий Зозуля 20 январь куни юртимизга етиб келади ва “Фарғона вилояти ҳокими Кубоги” мусобақасидаги ўйинларда майдонга тушиши режалаштирилган.



Романс Маскевич
Туғилган санаси: 29.03.1993
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Фуқаролиги: Латвия
Бўйи: 174 см
Вазни; 65 кг
Эришган ютуқлари: Латвия Кубоги финалчиси (2017 йил), Латвия Кубоги соҳиби (2018 йил), Латвия чемпиони (2018 йил).
Сўнгги ўйнаган жамоаси: “Вентспилс” (Латвия).
Ўйнаган жамоалари: “Транзитс”, “Юрмала”, “Спартакс”, “Лейпая”, “Рига”, “Вентспилс”.

2016/2016 йилги мавсумда “Спартакс” клуби сафида Европа Лигасининг 6 та учрашувида майдонга тушган ва битта гол киритишга муваффақ бўлган.
Латвия U-21 терма жамоаси сафида Украина ва Лихтенштейн терма жамоалари қарши учрашувларда майдонга тушган.

Ўтган йилги мавсумда Романс “Вентспилс” жамоаси таркибида 23 марта майдонга тушиб, 1585 дақиқа ўйнаш билан бир қаторда, жамоасининг 3 та голи муаллифлик қилди.

Роман Маскевич ўтган йилги мавсумда “Вентспилс” жамоаси билан Латвия чемпионатининг 3-ўринини қўлга киритишга муваффақ бўлди ва Европа Лигаси саралаш босиқчига йўлланмани қўлга киритди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика