УEФА Роналду, Погба ва Локателлининг ҳаракатларидан кейин футболчиларга мурожаат йўллади
17 июн 2021 20:45
Янгиликлар
УEФА Роналду, Погба ва Локателлининг ҳаракатларидан кейин футболчиларга мурожаат йўллади
УEФА Евро-2020 матбуот анжуманлари вақтида стол устидаги мусобақа ҳомийлари томонидан қўйилган ичимлик идишларини четга суриб қўйган ёки олиб ташлаётган футболчиларнинг ҳаракатига эътибор қаратди.
Аввалроқ, португалиялик Криштиану Роналду ва италиялик Мануэль Локателли “Coca-cola” идишларини четга суриб қўйишган бўлса, франциялик Поль Погба эса пивони столдан олиб ташлаганди.
“УEФА барча мусобақа қатнашчиларига ҳомийлик шартномалари мусобақанинг ажралмас қисми эканлиги ва улар Европада футболни, шу жумладан, аёллар ва болалар футболини ривожлантириш учун хизмат қилишини эслатиб ўтмоқчи”, дейилади ташкилот баёнотида.
УEФА директори Мартин Калленнинг сўзларига кўра, энг катта муаммолар Роналдунинг ҳаракатлари билан боғлиқ бўлди, аммо ташкилотчилар футболчилар буни ўз қарашларига асосланган ҳолда амалга оширганини тўғри тушунади.
Фикрлар