УЕФА Испания ва Италия термаларининг ўйинларига ҳакамлар тайинлади
01 июл 2021 00:10
Янгиликлар
УЕФА Испания ва Италия термаларининг ўйинларига ҳакамлар тайинлади
Евро-2020нинг чорак финали дастлабки икки учрашуви учун ҳакамлар тайинланди.
Унга кўра, Санкт-Петербургда ўтадиган Швейцария - Испания учрашувини Майкл Оливер бошқариб боради. Унга қанотларда Стюарт Бэрт ва Саймон Беннет ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам сифатида Овидиу Хацеган ишлайди.
Бельгия ва Италия термалари иштирокидаги учрашувни эса словениялик Славко Винчич ишлайди. Қанотларда Томаж Кланчник ва Андраж Ковачич ишлайди. Тўртинчи ҳакам сифатида аргентиналик Фернандо Андрес Рапаллини ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, Швейцария - Испания учрашуви 2 июль куни 21:00да старт олса, Бельгия - Италия учрашуви 00:00да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар