Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас

Khoja
14 мар 2026, 09:15
Немис спорт гиганти "Adidas" ва EЧЛ ўртасидаги ҳамкорлик чорак асрдан сўнг тугаши мумкин.

"Adidas" компанияси 2001 йилдан бери EЧЛнинг расмий ҳамкори бўлиб келмоқда ва шу вақт ичида учта чизиқли логотип турнирнинг ажралмас қисмига айланган. Бироқ The Atletic нашри хабар беришича, УЕФА даромадларни ошириш мақсадида тўп етказиб берувчисини ўзгартириш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Манба маълумотларига кўра, спорт индустриясининг бир қанча йирик компаниялари тендерда иштирок этишга қизиқиш билдирган.  

"Adidas" ўз шартномасини сақлаб қолишни режалаштирмоқда, лекин уни жиддий рақобат кутиб турибди. Асосий даъвогарлар сифатида американинг "Nike" ва Германиянинг "Puma" компанияси кўрсатилмоқда.


KhojaМуаллиф
Манба: the atletic