UZ

Сўнгги янгиликлар

16:46Филипе Луис клубни Европа клубини бошқармоқчи  0 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  0 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  0 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  4 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  1 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  2 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   4 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  1 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  2 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   4 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0

U-21 ва U-18 ларда нечанчи йиллар ўйнайди? Янгиликлар

U-21 ва U-18 ларда нечанчи йиллар ўйнайди?

U-21 лигасида бу йил ёши энг катта футболчи 1999 йилда таваллуд топган бўлиши керак.

Ақллик клублар сафи эса аллақачон 2001-2003 йилларда таваллуд топган футболчилар билан тўлдирилган. Чунки 21 ёшли футболчиларни тўлиқ олиб юришдан наф йўқ. “Пахтакор“, “Локомотив“, “Насаф“, “Бунёдкор“ ва бу йилдан бошлаб “Металлург“ ва “Навбаҳор“ ҳам шу йўлни танлади. Қолган жамоалар қандай тартибда ҳозирча билмайман, буни якуний рўйхат эълон қилинганидан сўнг айтиш мумкин. “Навбаҳор“ни эса 2 нафар 2004 йилда таваллуд топган футболчини кенгайтирилган таркибга жалб қилганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим.

Кейинги йилларда U-21 ва U-18 қандай тартибда шаклланади.

2020 — 1999/04 (2001. 2 нафар мажбурий)
2021 — 2000/05 (2002)
2022 — 2001/06 (2003)
2023 — 2002/07 (2004)
2024 — 2003/08 (2005)
2025 — 2004/09 (2006)
2026 — 2005/10 (2007)
2027 — 2006/11 (2007)

U-18 лигасини уй сафар тизимига ўтказганлиги ПФЛнинг энг тўғри қарорларидан бири бўлди. Бари бир клубларни мажбурламаса улар қарамайди. Энди бу жамоаларни молиялаштириш учун қайсидир футболчидан тежайди ёки раҳбар ўз маошини камайтиради. Хуллас унинг иши. Лекин бу келажак учун жуда керакли мусобақа.

2020 — U 18 2002/03
2021 — U 18 2003/04
2022 — U 18 2004/05
2023 — U 18 2005/06
2024 — U 18 2006/07
2025 — U 18 2007/08
2026 — U 18 2008/09
2027 — U 18 2009/10

П.С:
Жорий мавсум иши тўғри йўлга қўйилган клубларнинг U-18 лигасида асосан U-21 га кира олмаган 2002/03 йилда туғилган футболчилар тўп тепадилар.

Янги мавсумда инсофли, тотализатор ўйнамайдиган, келишмайдиган, ҳакамлар билан муомула қилмайдиган эркак жамоаларга омад!


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика