

Эквадор U-20 терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кендри Паес Аргентинада ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасида Фижи (9:0)га қарши баҳсда ҳисобни очувчи голга муаллифлик қилди.
2007 йилнинг 4 майида таваллуд топган Паес 16 ёш-у 22 кунлигида рақиб дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлди. Шу тариқа, у турнир тарихида гол урган энг ёш футболчига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Эквадор ёшлар терма жамоаси "B" гуруҳида 2-ўринни эгаллаган ҳолда плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.
U-20 жаҳон чемпионати. Мундиалда порлаши кутилаётган 5 футболчи



