Ўзбекистон U-17 терма жамоаси саудиялик тенгдошларига ютқазди

Оқил Абдубарноев
25 апр 2026, 22:03
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси халқаро ўқув-машғулот йиғинлари доирасида Саудия Арабистони ўсмирларига қарши назорат учрашувини ўтказди.

Мезбонлар майдонида, ёпиқ эшиклар ортида ташкил этилган мазкур баҳсда вакилларимиз 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Учрашув мураббийлар штаби учун ўйинчиларнинг жисмоний ҳолати ва имкониятларини тўлиқ синовдан ўтказиш вазифасини ўтаб берди. Шу мақсадда, Сергей Чегодаев шогирдлари ҳар икки бўлимда (45 дақиқадан) тўлиқ иккита турли хил таркиб билан майдонда ҳаракат қилди.

Ўйиннинг 22-дақиқасида Миркомил Муродов қизил карточка олиб, майдондан четлатилди. Натижада ёшларимиз учрашувнинг асосий қисмини сон жиҳатдан камчилик бўлиб ўтказишга мажбур бўлишди.

photo_2026-04-25_21-06-47.jpgphoto_2026-04-25_21-06-48.jpgphoto_2026-04-25_21-06-49.jpgphoto_2026-04-25_21-06-50.jpg


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: ЎФА