UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  3 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:10Европа лигаси. "Тоттенхэм" – "Манчестер Юнайтед". Финал старт олди! (онлайн ҳисоб)  37 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  12

U-19 Осиё чемпионати. Ўзбекистон кетма-кет бешинчи бор чорак финалга чиқди Янгиликлар

U-19 Осиё чемпионати. Ўзбекистон кетма-кет бешинчи бор чорак финалга чиқди

Кеча Баҳрайнда ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси Австралияни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, Жасур Абдураимов бошчилигидаги жамоа муддатдан аввал гуруҳда биринчи ўринни ва чорак финал йўлланмасини нақд қилди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кетма-кет бешинчи бор қитъа чемпионатида чорак финалга чиқишга эришди.

2008 йилда Аҳмад Убайдуллаев бошчилигидаги ёшларимиз Саудия Арабистонида ўтган чемпионатда финалга қадар етиб бориб БААга ютқазиб қўйишганди.

2010 йилда Марат Кабаев мураббийлигидаги Ўзбекистон гуруҳ босқичида юз фоизли натижага эришганди. Бироқ чорак финалда Саудия Арабистонига 1:2 ҳисобида имконият бой берилган.

2012 йил Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги жамоа БААдаги мусобақада ярим финалга қадар етиб бориб Жанубий Кореяга ютқазиб қўйганди.

2014 йилда Мьянма давлатида ташкил этилган U-19 Осиё чемпионатида Ўзбекистонга Равшан Ҳайдаров устозлик қилган. Бу сафар ҳам жамоамиз ярим финалга қадар етиб борган. Ёшларимизни финал остонасида КХДР мағлуб этганди.

Бу йил Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳ босқичидаги дастлабки икки ўйинда Тожикистон ва Австралияни мағлуб этиб муддатдан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалашди. Ёшларимиз чорак финалда Япония, Қатар ёки Эрон билан ўйнашади. Чорак финалда ғолиб бўлган жамоа кейинги йил Жанубий Кореяда ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика