UZ

Сўнгги янгиликлар

08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  1 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   4 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  14 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  31 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  419 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  5 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  9

U-17 Осиё кубоги. Гуруҳ босқичи рамзий терма жамоаси Янгиликлар

U-17 Осиё кубоги. Гуруҳ босқичи рамзий терма жамоаси

Championat.asia сайти 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги қитъа турнири гуруҳ босқичида ўз иқтидорини намоён эта олган футболчиларни саралаб олди.

Дарвозабон

Маҳмуд ал Бурайҳ (Саудия Арабистони)

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби Саудия Арабистони мусобақанинг гуруҳ босқичида гол ўтказиб юбормаган ягона жамоага айланди. Бундай натижага эришишда дарвоза қўриқчисининг ўрни беқиёс бўлгани шубҳасиз. Айниқса, Австралияга қарши баҳсда Маҳмуд ал Бурайҳ нақ 6 та сейвни амалга оширган. 3-турда унга дам берилганига қарамай, ҳамкасби ҳам ўзига билдирилган ишончни оқлади. Албатта, унинг маҳорати чорак финалда иш бермаслигига умид қилиб қоламиз.

Ҳимоячилар

Нима Андарс (Эрон) 

2-рақамли ўнг қанот ҳимоячиси орқа чизиқ вакили бўлишига қарамасдан, ҳужумда ҳам бирдай ҳаракатлана олади. Унинг ҳужумкорлик борасидаги кўрсаткичлари ҳам даҳшатли даражада. Андарс Жанубий Кореяга қарши ўйинда ҳисобни очиш билан бир қаторда, Афғонистонга қарши ўйинда хет-трик ассист муаллифига айланган ҳолда турнирнинг энг яхши голли узатмалар муаллифи бўлиб турибди. Қолаверса, Нима 9 та вазият яратган ҳолда бу борада ҳам илғорлардан бўлиб турибди.

Андриано Лебиб (Австралия)

Марказий ҳимоячи гуруҳ босқичи ўйинларининг кўпгина вазиятларида жамоасига жони оро кирди. Жумладан, 14 маротаба рақибларнинг хавфли ҳужумини бартараф этишни уддалаган. Лебиб жисмоний жиҳатдан ҳам бақувват ва кучли футболчилардан саналади.

Ёсин Холид  (Саудия Арабистони)

Баланд бўйли ҳимоячининг рақиб ҳужумларини бартараф этишда ҳамда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаш йўлида ҳиссаси юқори. Қолаверса, Ёсин тартибли ўйин намойиш этади, иккинчи қаватда фаол, ҳужумларни бузишда эса унинг шериги Барнави "Каземиро" вазифасини бажаради. Плей-офф баҳсларида ҳам Ёсин рақиб ҳужумчиларига анча бошоғриқ бўлиши табиий.

Канг Мин-Ву (Жанубий Корея)

Корея терма жамоаси сардори майдонда ҳам етакчи эканлигини намоён этмоқда. Канг рақиб ҳужумларини зарарсизлатириш билан бирга жамоасининг ҳужум ташкил этишида бошловчи ҳамда "занжир" вазифасини ҳам бажаради. Тўпсевар ҳимоячи гуруҳ баҳслари давомида шерикларига 233 та пас берган, бу мусобақа иштирокчилари орасида энг яхши кўрсаткич саналади.

Ярим ҳимоячилар

Оллоберган Каримов (Ўзбекистон) 

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи иккита кўрсаткич бўйича турнирнинг энг яхшиси бўлиб турибди. Оллоберган вазият яратиш бобида (10 та) пешқадам бўлиб турибди. Агар унинг маҳоратига шубҳа қилсангиз, Японияга қарши ўйинда Саидовга узатган супер пасига қиё боқинг. Вьетнамга қарши гол юзага келишида ҳам Каримов ақлли ҳаракат амалга оширган. Бундан ташқари, 17-рақамли футболчимиз кросс узатмалар амалга оширишда (30 та) ҳақиқий лидер бўлиб турибди.

Лазиз Мирзаев (Ўзбекистон)

Терма жамоамиз сардори ҳақида унинг ўйинини кузатганлар учун ортиқча таъриф беришга ҳожат бўлмасак керак. Гарчи Лазиз рақиб дарвозасига тўп киритмаган бўлса-да, иккита муҳим голли узатма амалга оширган ҳолда ундан кам иш қилгани йўқ. Шу билан бирга, Мирзаев 9 та вазият ташкил этган ҳолда марказдаги ҳамкасбидан кейинги энг яхши натижани қайд этиб турибди. Демак, мана шу икки ҳамюртимиз ватандош бўлгани учун эмас, ўзини ҳар тарафлама намойиш эта олгани учун рамзий терма жамоага лойиқ деб топилди.

Кои Мочизуки (Япония)

Мочизуки Ўзбекистонга қарши ўйинда захирада қолдирилганди. Аммо Япония шундай жамоаки, захира ўйинчилари ҳам майдонда истаганини қила оладиганлар тоифасидан саналади. Кейинги икки ўйинда майдонга туширилган ярим ҳимоячи рақиб дарвозасига 3 та гол уришга муваффақ бўлди ҳамда асосий таркибга лойиқ эканлигини исботлади.

Ҳужумчилар

Ван Юдонг (Хитой) - 3 та гол 

Хитой терма жамоаси ўз гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаб, мусобақа билан эрта хайрлашди. Аммо 16 ёшли Ван Юдонг ўз ўйини билан ёдда қолди. Хитойлик ҳужумчи учта гол билан тўпурарлар қаторидан ўрин эгаллади, аммо шу натижа билан плей-оффга эмас, Бангкок аэропортига йўл оладиган бўлди.

Ким Мюнг-Жун (Жанубий Корея)

Жанубий Корея дастлабки турларда хуморидан чиққунга қадар рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шунга қарамай, сўнгги турдаги мағлубият уларни иккинчи ўринга бадарға қилди. Марказий ҳужумчи Ким Мюнг-Жун дастлабки турдаёқ хет-трик қайд этишга муваффақ бўлди. Эронга қарши ўйинда эса у ва тўпурар шеригининг бошланғич таркибдан ўрин олмаганини тушуниш қийин, мураббийнинг бу режаси эса иш бермади. Шунга қарамай, кореяликлар гуруҳдан эсон-омон чиқишди ва нисбатан қулай рақибга дуч келишади. Ким аслида ким эканлигини яна намойиш этадими-йўқми, буни вақт кўрсатади.

Юн До-Юнг (Жанубий Корея)

Корейсларнинг муваффақиятида Юн До-Юнгнинг ҳам хизматлари беқиёс. Қатарга қарши ўйинда жамоаси голларидан бирига муаллифлик қилган ҳужумчи Афғонистонга қарши баҳсда дублга эришди. Бўлажак ўйинларда ҳам жамоадаоши Ким Мюнг-Жун билан биргаликда тўпурарлик пойгасида етакчи бўлишга ҳаракат қилиб кўради. Бунинг учун эса, дастлаб чорак финалда мусобақа мезбонини хафа қилиш талаб этилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика