UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  58 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8

U-17 ЖЧ. Канада ҳақида нималарни билиш лозим? Янгиликлар

U-17 ЖЧ. Канада ҳақида нималарни билиш лозим?

Бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Шимолий Америка мамлакати жамоасига қарши майдонга тушади.

Жаҳон чемпионатларидаги иштирок

Канадалик ўсмирлар ўз тарихида етти маротаба ушбу ёш минтақасидаги мундиалда иштирок этиб, бирор маротаба гуруҳ босқичидан нарига ўта олишмаган. Бундан ташқари, улар ўз тарихида давомида ҳали бирор ўйинда ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқмаган.

Саралаш босқичи

Мусобақани "F" гуруҳида бошлаган Эндрю Оливьери шогирдлари Тринидад Тобаго (3:2), Барбадос (2:0) ва АҚШ (0:1) билан кураш олиб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Нимчорак финалда Гаитини 3:0 ҳисобида таслим этган канадаликлар чорак финалда Пуэрто-Рикони худди шу ҳисобда мағлуб этди. Бироқ жамоа ярим финалда АҚШга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Шунга қарамай, Канада CONCACAF турнири орқали мундиал йўлланмасини қўлга киритган тўрт жамоадан бири бўлди. 

Мундиалга тайёргарлик

Канада жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида фақатгина Жанубий Америка жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказди. Жумладан, Бразилияда ушбу мамлакат ўсмирлари билан икки маротаба тўнаш келиб, 1:3 ва 0:5 ҳисобларида мағлубиятга учраган бўлса, бир ҳафта илгари Индонезияда Аргентинага 1:2 ҳисобида енгилди.

Таркиб

"Қизиллар" устози Эндрю Оливьери мундиалга қуйидаги футболчиларни чақирди:

Дарвозабонлар

Абраҳам Натаниэль (Торонто), КАНТОРОВИЧ Доминик (Торонто), ОБРАЙЕН Александр (Торонто).

Ҳимоячилар

РИГОПУЛОС Тео (Торонто), ДЕ МОНТИНЬИ Гэ (Монтреал), ОМЕЗ Химери (Торонто), СТЕФАНОВИЧ Лазар (Торонто), ФОНГ Аидан (Ванкувер), ЧУКВУ Ричард (Торонто), ФУНГ Виктор (Интер Майами, АҚШ), ГОДИН Этьен (Монтреал), АКЛИЛ Лино (Монпелье, Франция).

Ярим ҳимоячилар

БЬЕЛЛО Алессандро (Монтреал), БАДВАЛ Живан (Ванкувер), ИГБИНОБАРО Филипп (Торонто), ЛОНДОНО Тайлер (Торонто).

Ҳужумчилар

ТАХИД Тарик (Ванкувер), КЛЮКОВСКИЙ Антоний (Погонь Шецин, Польша), ТАВЕРНЬЕ Кевон (Форге), ПОП Эрик (Карлсруэ, Германия), ОЗИМЕК Лукас (Торонто).

Жорий мусобақадаги иштирок

Канада гуруҳ босқичининг дастлабки турида Испанияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашув тўлиқ европаликлар назорати остида ўтди. Бунга шимолий америкаликларнинг 38-дақиқада бир киши кам бўлиб қолгани ҳам сабаб бўлди. рақибга нисбатан қўпол ўйнаб, майдондан четлатилган ярим ҳимоячи Алессандро Бьелло Ўзбекистонга қарши учрашувни ўтказиб юборади.

Беллашув давомида Канада ўсмирлари тўп назорати борасида атиги 23% кўрсаткич қайд этган. Рақиб дарвозаси қаршисида 2 маротаба хавфли вазият юзага келтирган, бироқ бирорта аниқ зарба йўллай олмаган. 

Испанияга қарши ўйинда жамоанинг ягона зарбаси 51-дақиқада Тарик Таҳид томонидан ижро этилган. Ўнг қанотдан бошланган қарши ҳужумни натижасида марказдан тўпни қабул қилиб олган 7-рақамли форвард мўлжални ноаниқ олди.

Канадалик ҳимоячилар бўйдор бўлишига қарамай, кўп маротаба иккинчи қаватдаги курашда рақибга имкониятни бой берди. Ўтказиб юборилган биринчи гол ҳам бош билан урилди. Марк Гию қанотдан оширилган тўпни дарвоза тўридан ўрин олишини таъминлади. Иккинчи голда эса испанлар қисқа паслар орқали рақиб жарима майдонига кириб борди, Куим Жуньент мукаммал зарба билан ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Айни дамда Канада гуруҳда 3-ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Канада U-17 мураббийи қандай фикрда?

"Илк учрашувдаги мағлубиятни қабул қилиш футболчилар учун осон бўлмади. Қолаверса, бу йигитлар жаҳон чемпионатида илк маротаба майдонга тушганди ва ўзлари кутган натижага эриша олмади. 

Мағлубиятга қарамай, уларда умид етарли, чунки кейинги икки беллашувда ғалаба қозона олсак, кейинги босқичга чиқиш имкониятига эга бўламиз. 

Испанияга қарши баҳсдан фарқли ўлароқ, Ўзбекистонга қарши ўйинга тайёрмиз. Бироқ мазкур тўқнашув қийин ўтади. Сабаби, ҳар иккала жамоага ғалаба зарур ва бунга эришиш учун жамоалар бор кучини сарфлайди", деди 42 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Канадага қарши беллашув бугун Ўзбекистон вақти билан 17:00да старт олади. Мазкур ўйинда Ўзбекистон термаси тўлиқ оқ либосда, дарвозабон эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.

Учрашувни боливиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Иво Мендез, унга қанотларда ҳамюртлари Алберто Карлос ва Рожер Апаза ёрдам беради. Тўртинчи расмий ҳакам вазифаси эса Ториқ Мунирга (Индонезия) топширилган. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика