U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ: Валентин Коваленко ҳозирча икки ўйинда ишлади

Narzulla Saydullayev
10 сен 2014
ФИФА ҳаками ўзбекистонлик Валентин Коваленко Таиландда давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ишламоқда.
Ҳамюртимиз дастлабки икки турда икки ўйинни бошқарди.

Дастлабки турда Коваленко Япония ва Гонконг ўртасидаги ўйинда ишлади. Японларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган ўйинда ҳакамимиз биронта карточка кўрсатгани йўқ. Унга қанотларда ўзбекистонлик Жаҳонгир Саидов ва қирғизистонлик Исмоилжон Толибжонов ёрдам беришди.

2-турдан ўрин олган Қатар - Сурия учрашувида (1:1) эса Коваленко жами 6та сариқ ва битта қизил карточка кўрсатди. Бу сафар унга қанотларда Жаҳонгир Саидов ва хитойлик Хуо Вейминг ёрдам беришди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia