Тюрам Мбаппе ҳақида: "Дунёнинг энг яхши ўйинчиси. ЖЧ-2022 финалидан сўнг Килианга шубҳаланишни тўхтатганман"

Alisher
16 июн 2024, 00:50
Маркус Тюрам Франция терма жамоасидаги шериги Килиан Мбаппе билан ўйин ҳақида гапирди.

"Килиан ҳеч қанақасига Франция терма жамоасидаги "тўққизлик"нинг ўзини кўрсатишига ҳалақит бермайди. У барча ўйинчиларга ёрдам беради. Ажойиб ўйинчилар билан бир-бирини тўлдириш осон.

ЖЧ-2022 финалидан сўнг Килианга шубҳаланишни тўхтатганман, у дунёнинг энг яхши ўйинчиси", – деди "Интер" ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси.


AlisherМуаллиф
Манба: RMC Sport