Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради

10 сен 2026, 08:24
Бугун Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Хитойдаги йиғин давомидаги назорат учрашувида майдонга тушади.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари Хитойга қарши майдонга тушади. Осиё ўйинлари олдидан сўнгги тайёргарлик баҳси ёпиқ эшиклар ортида ўтказилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 14:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоамиз Осиё ўйинларининг "C" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Филиппин, Кувайт ва Вьетнамга қарши баҳс олиб боради. Турнирдаги илк учрашув 15 сентябрь куни Филиппинга қарши бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: UzbekistanFA