Тухель ўз штабига "Челси"дан икки кишини қўшиб олади
18 окт 2024 17:20
Янгиликлар
Тухель ўз штабига "Челси"дан икки кишини қўшиб олади
Томас Тухель Англия терма жамоасига "Челси"дан икки кишини олмоқчи.
51 ёшли германиялик мураббий январь ойидан Англия терма жамоасида иш бошлайди.
The Times нашри хабарига кўра, Тухель ўз штабини "Челси" дарвозабонлар мураббийи Илариу ва таҳлилчи Жеймс Мельбурн билан тўлдирмоқчи.
Илариу Лондон клубида 2006-2014 йилларда ўйнаган, 2016 йилдан буён дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаб келмоқда. Мельбурн "Челси"да 2005 йилдан буён фаолият олиб бормоқда.
Тез орада бу ҳақда расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Фикрлар