

У 22 апрель куни Лиам Росеньор ишдан бўшатилганидан сўнг мавсум охиригача мураббий этиб тайинланганди. Январь ойида Макфарлейн Энцо Мареска кетганида ҳам жамоани иккита ўйинда бошқарганди.
"Менда Pro лицензияси йўқ. Ўтган сафар бу муҳим аҳамият касб этмаган ва мен йигитларнинг ҳурматига сазовор бўлгандим", – деди Макфарлейн.
Лига қоидалари вақтинчалик мураббийга жамоани Pro лицензиясиз 12 ҳафтагача бошқаришга имкон беради.



