Туркия терма жамоаси собиқ футболчиси 44 ёшида вафот этди
20 мар 2024 08:41
Янгиликлар
Туркия терма жамоаси собиқ футболчиси 44 ёшида вафот этди
Туркия терма жамоаси собиқ футболчиси Эрсен Мартин 44 ёшида вафот этди.
Бу ҳақида «Трабзонспорт» клуби матбуот хизмати маълум қилди. Хабар қилинишича, Мартин аорта артерияси ёрилиб кетганидан кейин фалаж бўлиб қолган. Шундан сўнг марҳум узоқ муддат давомида даволаниш жараёнини бошдан ўтказган.
Мартин Туркия терма жамоаси сафида 3 та учрашувда майдонга тушган. Фаолияти давомида «Денизлиспор», «Трабзонспор» каби жамоаларда фаолият олиб борган.
У 2013 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар